06.11.2023 23:12
3906
Теглар
Греция чемпионати. Машарипов асосий таркибдаги дебютини ўтказган баҳсда ассист қайд этди, «Пансерраикос» камбэк қилди

Греция Суперлигаси 10-тури доирасида «Пансерраикос» ўз майдонида ОФИ жамоасини қабул қилди.

Ушбу баҳсда ўзбекистонлик яримҳимоячи Жалолиддин Машарипов асосий таркибдаги дебютини ўтказди ва 24-дақиқада жамоадоши Зисиснинг ҳисобни тенглаштирувчи голига ассистентлик қилди – 1:1.

Машарипов 76-дақиқада ўрнини Кейн Вулерига бўшатиб берди. 88-дақиқага келиб Мургос пеналтидан мезбонларга ғалаба келтирди – 2:1.

Греция Суперлигаси. 10-тур

Пансерраикос – ОФИ – 2:1

Голлар: Зисис 24, Мургос 88 пеналти – Риера 16.

Шу тариқа, «Пансерраикос» 12 очко билан 8-ўринда бормоқда, ОФИ эса 13 очко билан 7-ўриндан жой олган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар