06.11.2023 15:12
8389
Теглар
ЦСКАнинг чилилик футболчиси: «Аббос Алексис Санчесдан ҳам яхшироқ бўла олади»

ЦСКАнинг чилилик яримҳимоячиси Виктор Давила клубдоши Аббос Файзуллаевнинг салоҳиятини юқори баҳолади.

«Аббос янги Алексис Санчесми? Мен уларни солиштира олмайман. Аббос — қойилмақом футболчи ва у ажойиб фаолиятининг бошида. Умид қиламанки, у ривожланишда давом этади. Санчес эса ўзининг муваффақиятли карьерасини ҳисобга олсак, бошқа даражадаги ўйинчи.

Умид қиламизки, Аббос ҳам Алексисдек карьера қура олади, балки у Санчесдан ҳам яхшироқ бўлар», — дея Давиланинг сўзларини келтиради РБ Спорт. 

Файзуллаев шу йилнинг ёзида «Пахтакор»дан ЦСКАга ўтганди. Ўзбекистонлик 20 ёшли яримҳимоячи Москва клубида 13та ўйинда 1та гол урди ва 3та голли узатма берди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар