Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев кетма-кет иккинчи ой ҳам ЦСКАнинг энг яхши ўйинчисига айланди.
Москванинг ЦСКА клуби октябр ойининг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар рўйхатини эълон қилган ва унга кўра, жамоанинг беш нафар ўйинчиси – Игор Акинфеев, Милан Гайич, Фёдор Чалов, Иван Обляков ва Аббосбек Файзуллаев номзоди келтирилган. Москва клуби матбуот хизмати ой лауреатини аниқлаш учун ижтимоий тармоқларда сўровномани якунлади.
Шу тариқа, Аббосбек Файзуллаев кетма-кет иккинчи ой ЦСКАда тенгсиз деб топилди. У октябр ойининг энг яхши футболчисига айланди. Иккинчи ўринни Милан Гайич, учликдан эса Игорь Акинфеев жой олди.
Маълумот учун, Аббосбек Файзуллаев сентябр ойида ҳам жамоасининг тенгсиз ўйинчиси деб топилганди. У сўнгги икки турда пешқадам «Краснодар» билан баҳсда Чаловнинг ягона голига ассистентлик қилган бўлса, «Нижний Новгород» билан баҳсда (3:2) иккита ассистга муаллифлик қилганди.