05.11.2023 01:06
1550
Теглар
Саудия Про лигаси. Роналду ва Лапортнинг голлари «Ан Наср»га ғалаба келтирди

Саудия Арабистони чемпионатининг 12-турида «Ан Наср» ўз майдонида «Ал Халиж» устидан ишончли ғалабага эришди. Биринчи бўлимда Роналду суперголи билан ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда Лапорт ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. 

«Ан Наср» очколарини 28тага етказиб, пешқадам «Ал Ҳилол»ни (32) қувишда давом этмоқда. 10 очкоси мавжуд «Ал Халиж» 15-поғонага жойлашган.

Саудия Про лигаси. 12-тур
Ан Наср — Ал Халиж 2:0

4 ноябр, «Ал Аввал Парк»
Голлар: Роналду (26), Лапорт (58).
Ан Наср – Ал Акиди, Лапорт, АлАмри, Теллес, Брозович, Отавио, Фофана (Ас Сулайҳим, 74), Ал Ҳайбари (Ал Ҳасан, 45), Мане (Ал Ғаннам, 85), Ғариб (Яхё, 86), Роналду.
Ал Халиж – Ал Ҳайдари, Лопес, Ал Ҳамсал (Aл Ҳайдар, 77), Aл Ҳубрани, Ребошу, Чон Ву Ён (Ал Абдан, 77), Нарей, Ҳамзи (Aбдулелаҳ, 64), Иву Родригеш, Шериф (Ас Салим, 86), Фабиу Мартинш.
Огоҳлантиришлар: Мартинш (19), Ал Ҳамсал (21), Ғариб (79).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар