04.11.2023 11:42
1198
Теглар
Яя Туре Саудия Арабистони миллий жамоаси мураббийлар штабига қўшилди

Яя Туре Саудия Арабистони миллий жамоаси мураббийлар штабига қўшилди.

Ивуарлик 40 ёшли мутахассис бош мураббий Роберто Манчинининг ёрдамчисига айланди.

Бунгача Туре «Стандард», «Ахмат» ва «Олимпик Донецк» клубларида ҳам ишлаган. Шунингдек, «Тоттенҳэм» U-16ни бошқарган.

Туре футболчи сифатида «Манчестер Сити» ва «Барселона»даги фаолияти билан танилган. «Шаҳарликлар» сафида Манчини қўл остида ҳам ўйнаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар