04.11.2023 23:09
3120
Туркияда сенсация. Бу мавсумда ҳатто дуранг ҳам ўйнамаган «Фенербаҳче» ўз майдонида «Трабзонспор»га ютқазди

Туркия чемпионатининг 11-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Фенербаҳче» ўз майдонида «Трабзонспор»га имкониятни бой берди. 

Эътиборлиси, Исмоил Картал жамоаси бу мавсумда барча мусобақалардаги 19 ўйинда ҳам ғалаба қозонганди. Бу илк мағлубият бўлди. 

30 очкоси бор «Фенербаҳче» 2-ўринга тушди ва «Галатасарой» (31) пешқадамга айланди. «Трабзонспор» 19 очко билан 4-поғонага жойлашган.

Суперлига. 11-тур
Фенербаҳче — Трабзонспор 2:3

4 ноябр, «Шукру Саражўғли»
Голлар: Тадич (61 пенальти, 90 пенальти) — Онуачу (10), Ўздемир (46), Пепе (47). 
Фенербаҳче — Ливакович, Осайи-Самуэл, Акайдин (Батшуайи, 74), Остервуд, Кадиўғли, Юксак, Зайц (Креспо, 74), Қаҳвачи (Мўр, 89), Шиманский, Тадич, Жеко (Мюлдюр, 80). 
Трабзонспор — Чақир, Айдин, Бания, Денсвил, Элмали (Ларсен, 80), Ўздемир, Менди, Пепе (Трезеге, 62), Омур (Бакасетас, 62), Вишча (Фунтас, 80), Онуачу (Дестан, 73).
Огоҳлантиришлар: Акайдин (32), Элмали (52), Юксак (68), Вишча (78), Кадиўғли (81), Бакасетас (81), Осайи-Самуэл (90+2), Чақир (90+8).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар