04.11.2023 17:29
1727
Қозоғистон кубоги. «Ордабаси» финалда «Тобол»га ютқазиб, «олтин дубл»га эриша олмади

Қозоғистон кубоги финалида «Ордабаси» ва «Тобол» клублари тўқнаш келишди. 

Астанада кечган баҳсда ўтган ҳафта ўз тарихида илк бор мамлакат чемпионлигини қўлга киритган Чимкент клуби минимал ҳисобда ютқазиб қўйди. Жамоа сафида ўзбекистонлик футболчилар — Шаҳбоз Умаров ва Бобур Абдуҳолиқов ўйинни асосий таркибда бошлашди.

«Тобол» ўз тарихида 2-бор мамлакат кубоги соҳибига айланди ва бу ғалаба эвазига Европа Лигаси саралашига йўлланма қўлга киритди. «Ордабаси» эса келаси мавсумда чемпион сифатида ЕЧЛ саралашида ўйнайди. 

Қозоғистон кубоги. Финал
Ордабаси — Тобол 0:1
4 ноябр, «Астана Арена»

Гол: Чесноков (67). 
Ордабаси — Шайзада, Суюмбаев, Умаров, Макаренко, Ерланов, Малий, Мамаду, Матич, Беседин, Абдуҳолиқов, Да Круз.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар