04.11.2023 21:35
2455
«Мутлақо ёлғон» — «Реал» Мбаппе билан музокара олиб бораётганини рад этди

«Реал» раҳбарияти Килиан Мбаппе билан музокаралар олиб борилаётгани ҳақидаги миш-мишларни рад этди.

«Яқинда пайдо бўлган, турли оммавий ахборот воситаларида Килиан Мбаппе ва клубимиз ўртасида музокаралар олиб борилгани ҳақидаги маълумотларни эътиборга олиб, «Реал» бу хабарлар бутунлай ёлғон эканлигини маълум қилади. «ПСЖ»га тегишли футболчи билан ҳеч қандай музокаралар олиб борилмаяпти», — дейилади Мадрид клуби баёнотида.

24 ёшли французнинг «ПСЖ» билан шартномаси ушбу мавсум охиригача амал қилади. Олдинроқ «Реал» ҳужумчини трансфер қилиш учун янги уринишлар қилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар