04.11.2023 14:40
2125
Теглар
Чичарито «ЛА Гэлакси»ни тарк этди

«Лос-Анжелес Гэлакси» Хавьер «Чичарито» Эрнандеснинг кетганини эълон қилди.

35 ёшли форвард шартномаси муддати тугагани сабабли МЛС клубини тарк этди.

«Манчестер Юнайтед» ва «Реал»нинг собиқ футболчиси Гэлакси»да 2020 йилдан бери ўйнаб келаётганди. 

Чичарито «Гэлакси» учун барча мусобақаларда 82та ўйинда 39та гол урди ва 6та голли узатмани амалга оширди.

Мексикалик ҳужумчи охирги марта 8 июн куни АҚШ Очиқ Кубоги доирасида «Реал Солт Лэйк»га қарши ўйинда (2:3) майдонга тушган ва ўшанда унинг  тиззасининг олдинги хочсимон боғлами йиртилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар