03.11.2023 20:08
1999
Теглар
Суперлига. «Пахтакор» «Насаф» билан дуранг қайд этди

Суперлига 24-турининг марказий ўйинида «Пахтакор» «Насаф» билан муроса кўчасини танлаб, чемпионлик тақдири кейинги турларда ҳал бўладиган бўлди.

Тошкентдаги учрашувда Насруллаев 27-дақиқада ҳисобни очган бўлса, мезбонлар 79-дақиқада Эркиновнинг голи эвазига ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Шу тариқа, «Пахтакор» турнир якунига 2 тур қолганида 50 очко билан 1-ўринда бормоқда, «Насаф» эса 46 очко билан 2-ўринда қолди.

Суперлига. 24-тур

«Пахтакор» - «Насаф» - 1:1

Голлар: Ҳожимат Эркинов 79 – Шерзод Насруллаев, 27.

Бош ҳакам: Илгиз Танташев (Бухоро)

«Пахтакор»: 36. Павел Павлюченко, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7. Одил Хамробеков, 8. Азизбек Турғунбоев, 17. Достонбек Ҳамдамов (11. Пўлатхўжа Холдорхонов, 55), 19. Пшемислав Банашак (10.Драган Черан, 55), 20. Ҳожимат Эркинов, 27. Сардор Собирхўжаев (77. Дилшод Саитов, 68), 28. Диёр Холматов, 88. Шаҳзод Азмиддинов.

«Насаф»: 35. Абдувоҳид Неъматов, 2. Алибек Давронов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 7. Акмал Мозговой, 8. Зафармурод Абдираҳматов (Чавес, 90+1), 9. Жавоҳир Сидиқов (77. Ойбек Бозоров, 58), 18. Баҳром Абдураҳимов, 19. Матеус Лима (17. Суҳроб Нуруллоев, 73), 34. Шерзод Насруллаев, 88. Марко Станоевич (99. Азизбек Амонов, 58), 92. Умар Эшмуродов.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар