03.11.2023 15:39
6224
Теглар
«Пахтакор» ОФК томонидан 10 минг АҚШ долларига жаримага тортилди

ОФК тартиб-интизом қўмитаси Тошкентнинг «Пахтакор» клубини жаримага тортди.

Осиё Чемпионлар лигаси 1-тури доирасида «Бунёдкор» стадионида ўтган «Пахтакор» - «Ал-Айн» ўйини (0:3) пайтида икки нафар мухлиснинг майдонга югуриб чиқиши сабабли Тошкент клуби 10 минг АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилгани маълум қилинди. 

Қайд этилишича, 10 минг АҚШ доллари жарима пули 30 кун ичида тўланиши лозим. Шунингдек, клубнинг уй ўйинларида яна шундай воқеа такрорланса, клубга янада жиддийроқ чора кўрилиши маълум қилинган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар