03.11.2023 09:01
1075
Теглар
Де Лигт кутилганидан кўпроқ ҳафтани ўтказиб юборади

Маттейс де Лигт жароҳат туфайли кутилганидан кўпроқ майдонга туша олмайди.

«Бавария» ҳимоячиси Германия Кубоги доирасида «Саарбрюкен»га қарши ўйинда (1:2) тиззасидан жароҳат олганди. Дастлаб тикланиш 4-6 ҳафта давом этиши хабар қилинганди.

Bild хабарига кўра, пайшанба кунги МРТдан сўнг прогноз ўзгарган ва клуб нидерландиялик футболчининг 8 ҳафтагача майдонга туша  олмаслигидан хавотирланмоқда.

Бу мавсумда де Лигт Бундеслигада 7та ўйин ўтказиб, 1та гол урди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар