03.11.2023 22:53
1120
Теглар
БАА чемпионати. Азиз Ғаниев супергол урган ўйинда «Шабоб Ал-Аҳли» ғалабага эришиб, пешқадамга етиб олди

БАА Премьер-лигаси 7-тури доирасида «Шабоб Ал-Аҳли» сафарда «Ал-Иттиҳод Калба»ни мағлуб этди.

Меҳмонлар сафарда учта гол киритиб, зафар қучишди – 3:1. Учинчи гол Азиз Ғаниев номига ёзилди. Ўзбекистонлик футболчи чамаси 30 метрдан жарима зарбасини суперголга айлантирди.

Шу тариқа, «Шабоб Ал-Аҳли»17 очко билан 2-ўринда бормоқда ва очколар бўйича пешқадам «Ал-Васл»га тенглашиб олди.

БАА чемпионати. 7-тур

Ал-Иттиҳод Калба – Шабоб Ал-Аҳли – 1:3

Голлар: Леандро 90+1 – Абдусалом 47 автогол, Матесау 50, Азиз Ғаниев 54.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар