03.11.2023 07:49
3504
Теглар
«Аякс» август ойидан бери илк бор ғалаба қозониб, сўнгги поғонани тарк этди

Нидерландия чемпионатининг 3-туридан ўрин олган қолдирилган баҳсда «Аякс» (8) ўз майдонида «Волендам»ни (7, 17-ўрин) мағлуб этиб, сўнгги поғонадан 15-ўринга кўтарилди. 

Бу Амстердам клубининг 24 августдан бери илк ғалабаси бўлди. 

Эредивизи. 3-тур
Аякс — Волендам 2:0
2 ноябр, «Йоҳан Кройфф Арена»

Голлар: Бергвейн (57), Акпом (89). 
Аякс – Рамай, Гоэи, Шутало, Ҳато, ван ден Бомен, Тайлор (Вос, 80), Ҳлинссон (Годтс, 85), Марта (Салоҳ-Эддин, 65), Бергейс, Бергвейн, Бробби (Акпом, 79).
Волендам – Бакҳаус, Пайн (Дауйри, 63), Бенамар, Флинт, Кокс, Мирани, Твигт (ван Дрил, 90), де Хан (Зефейк, 63), Ул-Шик (Куол, 79), Жонсон, Мюрен (Бут, 79).
Огоҳлантириш: Твигт (85).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар