02.11.2023 22:45
1571
Теглар
Жуд Беллингҳем: «Реал» либосида ўзингни суперқаҳрамондек ҳис қиласан»

Жуд Беллингҳем «Реал»га ўтганидан кейинги дастлабки таассуротлари қандай бўлгани ҳақида гапирди.

«Реал» кийиниш хонасида илк марта Модрич, Кроос, Куртуани учратганимда ўзимни қандай ҳис қилдим? Очиғи, бироз асабийлашдим. Аслида юлдуз ўйинчилар менда жуда катта таассурот қолдирган, десам ёлғон бўлади. Аммо клубга келиб, уларни кўрибоқ «Вау, мана шу футболдаги чўққи», девораркансан.

Машғулотларнинг биринчи ҳафтасида улар билан танишиб, бирга тушлик қилганимда улар тасаввур қилганимдан ҳам камтар йигитлар эканини тушуниб етдим. Уларнинг ҳар бири жамоада тезроқ мослашишга ёрдам беришади. Бу мен учун катта дарс бўлган.

«Сантьяго Бернабеу»да илк марта «Реал» либосида майдонга тушганимни сўз билан ифодалай олмайман. Бу орзунинг ушалиши эди. Бу клуб либосида ўзингни суперқаҳрамон костюмидагидек ҳис қиласан. Бу клуб либосини ҳар ҳафта кийиб, майдонга чиқиш учун сен энг юқори даражани кўрсатишинг талаб этилади», - дейди Жуд Беллингҳем L’Equipe нашрига берган интервюсида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар