02.11.2023 10:15
1383
Тухель Германия Кубогидаги мағлубиятдан сўнг: «Ўйинга енгиллик билан қарамагандик. Баҳона йўқ»

«Бавария» бош мураббийи Томас Тухель Германия Кубоги 2-босқичида «Саарбрюкен»дан учралган мағлубиятдан (1:2) сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Ўйинга енгиллик билан қарамагандик, ўзимизга ортиқча ишонмагандик ҳам. Юзлаб тушунтириш топиш мумкин ёки аксинча. 

Ғалати туйғу. Бу ерда ғалаба қозонишимиз шарт эди, деганларнинг ҳаммаси ҳақ. Ҳеч қандай мантиқий тушунтириш йўқ, биз жуда хафамиз.

Берлиндаги финалга боришни жуда хоҳлагандик. Лекин энди рақибни табриклашимиз керак», — дея мюнхенликлар устозининг сўзларини келтиради Bayern Germany.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар