02.11.2023 20:10
7996
Теглар
Суперлига. «Қизилқум» «Андижон»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, очколар бўйича «Олимпик»га етиб олди

Суперлига 24-тури доирасидаги пайшанба кунги ўйин Навоийда бўлиб ўтди.

«Қизилқум» ўз майдонида «Андижон»ни қабул қилиб, йирик ғалабага эришди – 3:0. Шулая пеналтидан ҳисобни очган бўлса, Ғиёсов ҳимоячиларнинг қўпол хатоларидан кейин дублини расмийлаштирди – 3:0.

Навоий клуби 21 очко билан 12-ўринда бормоқда ва очколар бўйича «Олимпик»га етиб олди. Андижонликлар эса 34 очко билан 6-ўринда бормоқда.

Суперлига. 24-тур

«Қизилқум» - «Андижон» - 3:0

Ҳакам: Фирдавс Норсафаров

Голлар: Акаки Шулая 11 пенальти, Муҳаммадали Ғиёсов 35, 70.

«Қизилқум»: 35.Жавоҳир Илёсов, 4.Илҳом Ваҳобов, 5.Самандар Шукуриллаев, 7.Даврон Анваров, 11.Акаки Шулая, 13.Николай Тарасов (25.Азизбек Усмонов, 50), 17.Муҳаммадали Ғиёсов, 24.Ифеани, 44.Жўрабек Маннонов, 77.Гиорги Кухианидзе (23.Шерали Жўраев, 86), 79.Диёр Раҳматиллаев.

«Андижон»: 72.Игорь Литовка, 5.Абдулвоҳид Ғуломов, 9.Леван Арвеладзе (22.Шаҳбоз Эркинов, 55), 10.Илҳом Абдуғаниев (19.Суҳроб Бердиев, 55), 13.Сардор Азимов, 15.Владимир Бубанья (4.Дилшод Комилов, 55), 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 28.Ислом Маматказин (21.Элдар Маматказин, 80), 66.Илҳом Алижонов, 94.Армин Бошняк, 99.Рубин Ҳебай (7.Бобур Фарҳодов, 77).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар