02.11.2023 22:36
3762
Теглар
Россия кубоги. ЦСКА «Оренбург»ни мағлуб этди, Файзуллаев пеналти ишлаб, голли узатма берди

Россия кубоги 6-тури доирасида ЦСКА «Оренбург»ни қабул қилди.

Москвада ўтган учрашувда Аббосбек Файзуллаев ўйинни асосий таркибда бошлаб, жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди. Айнан ўзбекистонлик футболчига нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг Чалов 35-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 74-дақиқада ҳам Аббосбекнинг узатмасидан кейин Чалов дублини расмийлаштирди – 3:1.

Шу тариқа, «армиячилар» 6-турдан кейин 11 очко билан А гуруҳи пешқадамига айланишди. Оренбургликлар ҳисобида ҳам 11 очко бўлиб, жамоа гуруҳда 2-ўринни эгаллади.

Россия кубоги. 6-тур

ЦСКА – Оренбург 3:1

Голлар: 1:0 – 35, пенальти Чалов, 1:1 – 37 Гюрлюк, 2:1 – 42 Заболотний, 3:1 – 74 Чалов.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар