02.11.2023 08:13
2265
«Байер» ғалабали серия бўйича клуб рекордини такрорлади 

«Байер» ўзига хос натижа қайд этди. 

Германия кубогининг 2-босқичида «Сандҳаузен» устидан қозонилган ғалаба (5:2) Леверкузен клубининг барча мусобақалардаги қаторасига 9-ютуғи бўлди.

«Байер» бундан олдин худди шундай ғалабали серияни 2013 йилда Сами Ҳююпя ва Саша Левандовски бошчилигида қайд этган. 

Маълумот учун, Хаби Алонсо бошчилигидаги «Байер» ушбу мавсумда фақат Бундеслиганинг 4-турида «Бавария» билан дуранг ўйнади (2:2), қолган барча рақибларини мағлуб этди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар