01.11.2023 19:22
4741
Сане «Бавария»дан 5 йиллик шартнома сўрамоқда. Унга АПЛ клубидан таклиф бор

«Бавария» Лерой Санега узоқ муддатли шартнома таклиф қилмаса, германиялик яримҳимоячи Мюнхен жамоасини тарк этмоқчи.

Sport1 хабарига кўра, Сане «Бавария» билан 2025 йилгача имзоланган шартномасини 2-3 йилга эмас, 5 йилга узайтиришни ва маоши оширилишини истамоқда. Акс ҳолда 27 ёшли яримҳимоячи унга 5 йиллик шартнома таклиф қиладиган клублар билан музокара ўтказишини маълум қилган.

Қайд этилишича, Сане жамоадаги йиллик 19 миллион евро маоши янада оширилишини сўрайди. Мюнхен клубида йиллик энг юқори маош чеклови 25 млн евро этиб белгиланган. Футболчи Евро-2024гача бу борада музокара бошланмаса, бошқа таклифларни кўриб чиқиши кутилмоқда. 

Санега Англиянинг «Ливерпул» клуби қизиқиш билдирмоқда. Мерсисайдлар Муҳаммад Салоҳ билан хайрлашган тақдирда унинг ўрнига айнан Санени таклиф этишни кўзламоқда.

Маълумот учун, Сане жорий мавсум Бундеслигадаги 9 ўйинда 8та гол ва 2та ассистга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар