Рэшфорд дербидаги мағлубиятдан сўнг тунги клубда туғилган кунини нишонлади
Маркус Рэшфорд дербидаги мағлубиятдан сўнг туғилган кунини тунги клубда нишонлади.
Якшанба куни «Манчестер Юнайтед» АПЛнинг 10-турида «Олд Траффорд»да «Манчестер Сити»га имкониятни бой берди (0:3).
Тhe Telegraph нашрининг ёзишича, ўйиндан сўнг кечки пайт Рэшфорд Манчестернинг машҳур Chinawhite тунги клубига борди, у ерда Маркуснинг дўстлари унинг туғилган кунини уюштиришди. «МЮ» форварди 31 октябр куни 26 ёшга тўлди.
Таъкидланишича, Рэшфорд душанба куни «Манчестер Юнайтед»нинг эрталабки машғулотига кечикмасдан етиб келган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар