01.11.2023 10:36
7275
«Галатасарой» тунда ҳамбургер буюртма қилган Ндомбелени таркибдан четлатди

Тангуй Ндомбеле вазн муаммоси туфайли «Галатасарой»дан четлатилди.

Fotospor хабарига кўра, Чемпионлар Лигаси доирасидаги «Бавария»га (1:3) қарши ўйиндан сўнг яримҳимоячи меҳмонхонада катта ҳамбургер, шунингдек, фри ва кола буюртма қилган. Бу ярим тунда содир бўлган. 

Буюртмадан бош мураббий Окан Бурук хабардор бўлди. 50 ёшли мутахассис футболчи билан учрашиб, уни танқид қилди ва французга вазни 75 килограммгача тушмагунча ҳамда ёғ массаси индексини нормал ҳолатга келтирмагунча майдонга тушмаслигини айтди.

Қайд этилишича, бу Ндомбеленинг тунда фаст-фудларга биринчи марта буюртма бериши эмас.

Яримҳимоячи «Галатасарой»га ўтганда 82 кг вазнда эди. Ўшандан бери унинг вазни 80 кгдан пастга тушмади.

«Тоттенҳэм»дан ижарага олинган футболчи бу мавсум Туркия чемпионатида 4та ўйин ўтказди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар