01.11.2023 07:57
4393
Бразилия президенти: «Месси бизнинг ёшларга намуна бўлиши керак. Совринлар зиёфат ва тунги базмларда ютилмайди»

Бразилия президенти Лула да Силва бразилияликларни Лионель Мессига тақлид қилишга чақирди.

«Месси бразилиялик футболчиларга намуна бўлиши керак. Йигит 36 ​​ёшда, у — жаҳон чемпиони, «Олтин тўп»ни олди. У ёшлар учун фидойилик намунаси бўлиши керак.

«Олтин тўп»ни қўлга киритишни истаган ҳар бир киши профессионал бўлиши керак. Совринни зиёфат ва тунги базмларда ютилмайди. 

Месси телевизорда порлаётган ва биз келажакда юлдуз деб кўраётган йигитларга ўрнак бўлиши керак, бизникилар шунчаки йўқ бўлиб кетишади. 17 ёшли бола пайдо бўлади, кейин уни сотишади. 

Бразилия футболда кумирлар яратганига неча йил бўлди?» – деб ёзади президент.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар