31.10.2023 19:59
956
«Реал» Винисиус билан шартнома 2027 йилга қадар узайтирилганини эълон қилди

«Реал» Винисиус Жуниор билан янги шартнома имзолаганини расман эълон қилди.

Унга кўра, Мадрид клуби бразилиялик 23 ёшли футболчи билан шартномани 2027 йилга қадар узайтирган.

Маълумот учун, Винисиус 18 ёшида – 2018 йил «Реал» сафида дебютини ўтказган эди. У ўтган 6 мавсумда 235 ўйинда майдонга тушиб, 63та голга муаллифлик қилди. Жамоа сафида 9та совринга эга чиқди – ЕЧЛ, икки марта клублар ўртасидаги ЖЧ, Европа Суперкубоги, Ла Лига чемпионлиги (икки марта), Испания кубоги ва Испания Суперкубоги (икки марта).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар