31.10.2023 12:55
1120
Киммих «Боруссия Д» билан ўйинни ўтказиб юборади

Йозуа Киммих Бундеслиганинг 2та ўйинига дисквалификация қилинди.

«Бавария» яримҳимоячиси «Дармштадт»га қарши ўйиннинг (8:0) 4-дақиқасида сўнгги фол учун тўғридан тўғри қизил карточка олди. 28 ёшли немис дарвозабон билан яккама-якка чиқаётган рақиб футболчисини ушлаб қолганди.

Германия футбол ассоциацияси Киммихни спортга хос бўлмаган хатти-ҳаракатлари учун 2та ўйинга четлатди. 

Шу тариқа яримҳимоячи «Бавария»нинг «Боруссия Д» ва «Ҳайденҳайм»га қарши ўйинларини ўтказиб юборади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар