31.10.2023 10:40
1724
АПЛ чемпиони Дринкуотер 33 ёшида фаолиятини якунлади

Даниэль Дринкуотер 33 ёшида футбол билан хайрлашди. 

Яримҳимоячи — «Манчестер Юнайтед» тарбияланувчиси, аммо у манкунианликларнинг асосий жамоасида бирорта ҳам ўйин ўтказмаган. Клуб яримҳимоячини «Ҳаддерсфилд», «Кардифф», «Уотфорд» ва «Барнсли»га ижарага берган, кейин эса футболчи доимий равишда «Лестер»га кўчиб ўтган ва жамоа билан 2016 йилда АПЛ чемпионлигини қўлга киритган. 

Дринкуотер 2017 йилда «Челси»га ўтган ва лондонликлар сафида 23та ўйин ўтказиб, Англия Кубогида ғолиб бўлган. У шунингдек, «Бёрнли», «Астон Вилла», «Қосимпошшо» ва «Рединг» клубларида ижара асосида ўйнаган.

Футболчи Англия миллий жамоаси сафида 3та ўйин ўтказган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар