30.10.2023 09:14
7521
Пирс Морган: «Тен Ҳаг — шунчаки фирибгар. У Роналдуни ҳайдаб юборди, Криштиану эса 2023 йилда 43та гол урди»

Пирс Морган яна бир бор «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳагни масхара қилди ва Криштиану Роналдуни мақтади.

«Манчестер Сити» АПЛнинг 10-турида ҳамшаҳарини сафарда мағлуб этди (3:0).

«Юнайтед» ўз майдонида «Сити» томонидан хўрланди. Эрик тен Ҳаг Роналдуни клубдан ҳайдаб юборган ва шундан кейин яхши ухлаётганини айтганди. Криштиану эса 2023 йилда клуб ва миллий жамоаси учун 43та гол урди.

Тен Ҳаг — шунчаки фирибгар», — деб ёзган телебошловчи ва «Арсенал» мухлиси. 

Морган 2022 йил ноябрда Криштиану билан шов-шувли интервью ўтказган, шундан кўп ўтмай португалиялик футболчи ва «МЮ» шартномани бекор қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар