30.10.2023 10:13
1911
Теглар
Клопп «Ноттингҳэм» билан ўйиндан сўнг Собослаини мақтади

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп АПЛ 10-туридан ўрин олган «Ноттингҳэм Форест»га (3:0) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Яхши ўйин бўлди. Ишончим комилки, Стив Купер (рақиб устози) Крис Вуд ўйнай олмаслигини билганида, яхши ҳолатга тушмаган. Вуд — яхши ҳужумчи ва икки тезкор қанот вингери билан бизга муаммо туғдириши мумкин эди. 

Собослаи? Бу йигитни томоша қилиш жуда ёқимли — у футболни жуда яхши кўради ва майдонда етук. У 2та ассистни амалга оширди. 

Сизга доимо футболни тушунадиган ўйинчилар керак ва у айнан шундай», — дея мерсисайдликлар устозининг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар