Эрлинг Ҳоланд — Герд Мюллер мукофоти соҳиби
«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд энг яхши тўпурарга бериладиган Герд Мюллер соврини билан тақдирланди.
Норвегиялик 23 ёшли форвард ўтган мавсумда жами 56та гол урди, АПЛ (36) ва ЕЧЛда (12) тўпурар бўлди.
Ўтган икки йилда бу мукофотни «Барселона» форварди Роберт Левандовски қўлга киритганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар