31.10.2023 01:06
967
Теглар
Беллингҳэм — мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси

Кутилганидек «Реал» яримҳимоячиси Жуд Беллингҳэм 2023 йилнинг энг яхши ёш ўйинчиси деб топилди.

20 ёшли инглиз ўтган мавсумда «Боруссия Д» сафида 38та ўйинда 13та гол ва 6та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Ёзда Мадрид клубига ўтиб, бу мавсумда янги жамоасида 13та баҳсда 13 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилди. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу йўналишда совринни ўтган мавсумда «Барселона» аъзоси — Гави қўлга киритганди.
 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар