30.10.2023 13:57
8028
«Барселона»да Гундўғаннинг класикодан кейинги танқидига ижобий муносабатда бўлишди

«Барселона» Илкай Гундўғаннинг класикодан кейинги танқидларига ижобий муносабатда бўлди. 

«Барселона» Ла Лиганинг 11-турида ўз майдонида «Реал»га (1:2) ютқазди. Мағлубиятдан сўнг германиялик футболчи бу ерга бундай баҳсларда ютқазиш учун келмаганини, кийиниш хонасида кўпроқ ғазабни кўрмоқчилигини айтди.  (http://tribuna.uz/2174)

Mundo Deportivo хабарига кўра, Гўндўғаннинг сўзлари «Барселона» раҳбарияти ва мураббийлар штаби томонидан салбий муносабатга сабаб бўлмаган. Клуб танқидни жамоа учун фойдали деб ҳисобламоқда.

Қолаверса, яримҳимоячининг сўзлари спорт нуқтайи назаридан тўғри, чунки у жамоага каталонияликлардан кучлироқ бўлган «Манчестер Сити»дан келди ва жамоани ўз ўрнига қайтаришга ёрдам бермоқчи.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар