29.10.2023 13:04
2370
Теглар
Модрич: «Бу ғалаба — «Реал» ДНКси. Беллингҳэм узоқ йилдан бери жамоамизда ўйнаётганга ўхшайди»

«Реал» яримҳимоячиси Лука Модрич Ла Лига 11-туридан ўрин олган «Барселона»га (2:1) қарши баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Ажойиб кун бўлди. Беллингҳэм билан нима содир бўлаётганини қандай тушунтиришни билмайман. У янги келганлардан, аммо бу ерда анчадан бери ўйнаётганга ўхшайди.

Жуднинг ўйинидан, характеридан, қандай инсон эканлигидан ҳамма мамнун. У жуда яхши мослашгани бежиз эмас. У — юқори даражадаги йигит, фавқулодда истеъдод эгаси. Менимча, унинг ўзи ҳам урган голларига ҳам ишонмайди.

Бу ғалаба «Реал»нинг соф ДНКсидир. Хурсандмиз. Муҳим ютуқ», — дея 38 ёшли хорватияликнинг сўзларини келтиради Marca.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар