29.10.2023 14:30
2482
Теглар
Колумбияда Луис Диаснинг ота-онасини ўғирлаб кетишди

«Ливерпуль» вингери Луис Диаснинг ота-онаси Колумбиянинг Гуажира шаҳрида ўғирлаб кетилди, деб хабар беради Revista Semana. 

Мототциклдаги эркаклар улар кетаётган машинани ушлаб, номаълум томонга олиб кетишган. 

Колумбия матбуоти футболчининг ота-онасини ўғирлаганлар ҳақидаги лавҳаларни эълон қилди. Кадрларда машинани мототциклдаги одамлар таъқиб қилаётгани акс этган.

Манбага кўра, қутқарув операциясига ҳарбийлар қўшилган. Луиснинг онаси аллақачон топилган ва қўйиб юборилган.

Матбуот ва ҳукумат вакиллари ҳозирча жиноят сабабларини ошкор этмаган. Диаснинг отасини қидириш давом этмоқда.

Маълумот учун, «Ливерпуль» бугун ўз майдонида «Ноттингҳэм Форест»ни қабул қилади ва футболчи руҳий ҳолати сабаб ушбу баҳсда майдонга туша олмаслиги мумкин.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар