29.10.2023 13:02
9902
Анчелотти — Беллингҳэм, унга янги позиция топиб бергани, футболчи класикодаги илк голини нишонламагани ҳақида

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти «Барселона»га (2:1) қарши дубль қайд этиб, жамоага ғалаба келтирган Жуд Беллингҳэм тўғрисида гапирди. 

«Беллингҳэм 13 ўйинда 13та гол урганидан ҳаммамиз ҳайратдамиз! Айниқса, унинг жарима майдончаси ташқарисидан берган зарбаси мени лол қолдирди. Чунки у одатда бундай зарба бермайди.

Биринчи голни деярли нишонламагани?  У ўзини тажрибали футболчи сифатида кўрсатмоқда. Мақсад — дуранг эмас, ғалаба қозониш. Бу гол ўйин динамикасини бутунлай ўзгартирганини тушундим.

Беллингҳэмни плеймейкер позициясига қўйиш фаолиятингимдаги энг фахрланадиган қарорлардан бирими? Менинг вазифам — ҳар бир ўйинчидан максимал фойда олиш. Чунки унинг энг яхши фазилатлари шу позициядан келиб чиқади, у ўша ерга жуда мос келади.

Жуднинг чегараси? У мавсумда осонликча 20-25та гол уришга қодир. Лекин уни тўпурар деб ҳисобламаймиз. Ҳужумчилардан ҳам кўпроқ голлар кутамиз», — дея мадридликлар устозининг сўзларини келтиради Marca.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар