29.10.2023 18:30
9011
А Серия. «Кальяри» «Фрозиноне» билан баҳсда суперкамбэк қилиб, 0:3 ҳисобини ғалабага айлантирди

Италия чемпионатининг 10-турида «Кальяри» ўз майдонида «Фрозиноне»ни қабул қилиб, 0:3 ҳисобини 4:3га айлантирди. 71-дақиқада ҳам жамоа йирик ҳисобда ютқазаётганди, сўнгги икки гол 90+3 ва 90+6-дақиқаларда урилди. Мезбонлар сафида ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов захирада қолдирилди. 

Сардиния клуби илк ғалабасига эришиб, 6 очко билан 19-ўринга кўтарилди. «Фрозиноне» 12 очко билан 12-поғонада қолди. 

А Серия. 10-тур
Кальяри — Фрозиноне 4:3

29 октябр, «Униполь Домус»
Голлар: Ористанио (72), Макумбу (76), Паволетти (90+3, 90+6) — Суле (23, 37), Брешианини (49). 
Аниқ амалга оширилмаган пенальти: Манкозу (30).
Кальяри – Скуффет, Гольданига, Доссена, Аужелло, Дейола (Паволетти, 46), Янкто (Ацци, 63), Макумбу, Прати, Нандес (Дзаппа, 43), Манкозу (Виола, 63), Лувумбу (Ористанио, 63).
Фрозиноне – Турати, Лирола (Ойоно, 74), Романьоли, Монтеризи, Маркицца, Брешианини (Околи, 80), Рейньер (Бурабия, 74), Барренечеа, Баэс (Гарритано, 56), Суле, Чуни (Шеддира, 56)
Огоҳлантиришлар: Романьоли (25), Прати (58), Бурабия (85), Околи (87), Маркицца (90+6).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар