28.10.2023 09:36
1274
Параосиё ўйинлари-2022. Холмурод Эгамбердиевда олтин, делегациямиз ҳисобига яна бир кумуш ва учта бронза қўшилди

Ўзбекистон делегациясининг параосиё ўйинларидаги медаллар жамғармасига яна бир олтин, кумуш ва уч бронза қўшилди.

Пара-академик эшкак эшиш баҳсларидан хушхабар: PR1 М1Х йўналишида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Холмурод Эгамбердиев барча рақибларини ортда қолдирган ҳолда олтин медалга сазовор бўлди.

Пара-академик эшкак эшиш бўйича аралаш жуфтлик баҳсларида эса юртдошларимиз Отабек Қўчқоров ва Гулчирой Эсанбоева жуфтлиги иккинчи натижани қайд этди ва кумуш медалга сазовор бўлди.

Пара енгил атлетиканинг аёллар ўртасида F41 классида диск улоқтириш баҳсларида қатнашган ҳамюртимиз Мадина Мухторова 19.55 метр натижа билан бронза медалга сазовор бўлди.

Пара-енгил атлетика бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Ёқутхон Холбекова мазкур Пара Осиё ўйинларида ўзининг иккинчи медалига эга чиқди. Аёллар ўртасида Т12 классида 400 метрга югуриш баҳсларида иштирок этган ҳамюртимиз маррага учинчи бўлиб етиб келди ва делегациямиз ҳисобига навбатдаги бронза медални қўшиб қўйди.

Пара-академик эшкак эшиш дастурида яна бир медал қўлга киритилди. Аёллар ўртасида яккалик баҳсларида иштирок этган ҳамюртимиз Муҳайё Абдусатторова якунда делегациямиз ҳисобига навбатдаги бронза медалини қўшиб қўйди.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегациясининг жами медаллари 79тага етди – 25та олтин, 24та кумуш ва 30та бронза.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар