28.10.2023 15:53
1334
Левандовски, Кунде ва Рафинья «Барса»нинг «Реал»га қарши қайдномасидан жой олди

«Барселона» «Реал»га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин бўлган ўйинчилардан иборат қайдномасини эълон қилди.

Унга кўра, Роберт Левандовски, Жюль Кунде ва Рафинья жароҳатдан тикланиб, сафга қайтгани маълум бўлди.

«Барселона»нинг қайдномаси: тер Стеген, Канселу, Бальде, Араухо, Иньиго, Гави, Торрес, Пенья, Левандовски, Рафинья, Феликс, Кристенсен, Алонсо, Ромеу, Гундўған, Кунде, Астралага, Ямаль, Марк Касадо, Фермин, Кубарси, Марк Гиу ва Форт.

Маълумот учун, Эл-класико бугун соат 19:15да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар