29.10.2023 00:50
4346
Теглар
«Эртагаёқ рингга чиққан бўлардим, бутун Ўзбекистон бу жангни кутмоқда». Баҳодир Жалолов Саудияда Усик билан учрашди

Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов Саудия Арабистонида ўтказилаётган бокс кечасида расмий меҳмони сифатида иштирок этиб, супероғир вазн тоифасидаги WBA Super, IBF, WBO ва IBO камарлари соҳиби украиналик Олександр Усик билан учрашди.

Боксчилар спорт залида ўзаро кўришиб, яқин келажакда ўзаро рингга чиқишларини дўстона «кўз уриштириш» орқали маълум қилган.

«Бутун Ўзбекистон бу жангни кутаётганини сезиб турибман, агар ҳаммаси фақат менга боғлиқ бўлганида эртагаёқ рингга чиққан бўлардим. Биз бутун дунёга ҳақиқий классик жангни намойиш этардик. Омад сенга, чемпион!», - дея ёзади Баҳодир Жалолов твиттердаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик 29 ёшли боксчи 27 август куни нигериялик Онорёде Эвариемени мағлуб этиб, профессионал боксдаги ғалабали сериясини 13 жангга етказди. У барча жангларида муддатидан аввал ғалаба қозонган.

Аввалроқ, Жалолов промоутер Боб Арумга (Топ Ранк) Олександр Усик ёки Жошуа сингари исталган рақибга қарши жанг қилишга тайёрлигини маълум қилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар