28.10.2023 10:23
2283
Анчелотти: «Эл-класико» - бутун дунё учун ўзгача тўқнашув, аммо бу ўйин чемпионлик тақдирини ҳал қилмайди» 

Карло Анчелотти «Барселона»га қарши ўйин олдидан фикрларини билдирди.

«Жамоамда мотивация юқори. Бу муҳим баҳс – мавсумдаги биринчи класико. Ҳали 2-даврада жавоб ўйини бўлади, Суперкубок, кубок, ҳаттоки Чемпионлар лигасида ҳам учрашишимиз мумкин. Биринчи баҳсга яхши ҳолатда етиб келдик.

Беллингҳэм? У майдонга тушади. Жуднинг аҳволи яхши.

Класиконинг қандай ўйин эканини сизга тушунтиришимнинг ҳожати йўқ. Бу бутун дунё учун ҳам ўзгача тўқнашув.  

Бизни оддий ўйиндан ҳам кўпроғи кутмоқдами? Бу муҳим баҳс, аммо чемпионлик тақдирини ҳал қилмайди. Ҳали бизни узун мавсум кутмоқда. «Атлетико», «Жирона» ва охиригача кураш олиб борадиган бошқа рақиблар билан ўйинлар бор.

Хави имкониятларни 50/50 баҳолади? Ҳа, класикода ҳам, бошқа дербиларда ҳам имкониятлар доим тенг бўлади», - дейди Анчелотти. 

Маълумот учун, «Барса» ва «Реал» ўртасидаги учрашув бугун, 28 октябр соат 19:15да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар