27.10.2023 01:32
2100
Теглар
Саудия Про лигаси. «Ал Иттиҳод» аутсайдер билан баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди, Бенземада гол ва ассист

Саудия Арабистони чемпионатинининг 11-турида «Ал Иттиҳод» ўз майдонида охиргидан иккинчи ўринни эгаллаб турган «Ал Ҳазм»ни қабул қилди ва икки бор ҳисобда олдинда борганига қарамай, ғалабани қўлдан чиқарди. 

Мезбонлар сафида Карим Бензема гол ва ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. 

«Ал Иттиҳод» 21 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди. «Ал Ҳазм» 7 очко билан 17-поғонага жойлашган. 

Саудия Про лигаси. 11-тур
Ал Иттиҳод — Ал Ҳазм 2:2

26 октябр, Шаҳзода Абдулла ал-Файсал номидаги стадион
Голлар: Бензема (26), Кадеш (81) — Ат Тани (64), Селемани (66).
Ал Иттиҳод – Гроэ, Аш Шенгити, Ҳавсави (Ромариньо, 46), Кадеш, Луис Фелипе, Бамасуд (Ал Олайян, 90), Канте, Коронадо, Фархан (Ал Гамди, 67), Бензема, Камара (Амдалла, 67).
Ал Ҳазм – Зайид, Aл Мҳемаид, Пауло, Виана, Абдулла (Aссаяли, 86), Винисиус (Аш Шаммари, 45), Абусабаан, Тозе, Селемани (Ал Хабаши, 90), Ат Таин (Aл Aзми, 86), Бадамоси (Aл Мутаири, 46).
Огоҳлантиришлар: Фархан (49), Абусабаан (58), Виана (74), Ал Гамди (90).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар