27.10.2023 18:51
910
Теглар
Нойер 10 ойлик танаффусдан кейин «Бавария» сафида майдонга тушади

Мануэль Нойер узоқ муддатли тикланиш жараёнидан кейин навбатдаги турда «Дармштадт»га қарши майдонга тушиши кутилмоқда.

Германиялик дарвозабон «Бавария» машғулотларида фаол қатнашиб, Бундеслиганинг навбатдаги турида «Дармштадт»га қарши майдонга тушиши аниқ бўлиб улгурган.

«Бавария» бош мураббийи Томас Тухел ҳам Нойернинг шанба куни майдонга қайтишини тасдиқлаган. Ўйин соат 18:30да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Нойер ўтган йилнинг декабр ойида қишки таътилни тоғда ўтказиб, чанғидан йиқилиб, оёғини синдирган эди. У ўшандан буён майдонга тушмаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар