27.10.2023 17:08
3929
Кристоф Галтье: «Роналду ҳамон жаҳоннинг энг яхши ўйинчиси»

«ПСЖ» собиқ бош мураббийи Кристоф Галтье Криштиану Роналдуни жаҳоннинг энг яхши ўйинчиси деб атади.

Франциялик мутахассис қўл остидаги «Ад-Дуҳайл» клуби ОЧЛ 3-тури доирасида «Ан-Наср»га қарши майдонга тушиб, 4:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Саудияликлар сафидан Криштиану Роналду дубл ва ассист қайд этди.

«Роналдуга қарши ўйнаганингда имкониятинг катта бўлмайди. У иккита ажойиб гол киритди. Уни таърифлаш учун сўз топишим қийин.

Унинг майдонда кўрсатаётгани – 38 ёшли одам учун ақл бовар қилмайдиган нарса. У ҳамон жаҳоннинг энг яхши ўйинчиси», - дейди Кристоф Галтье.

Эслатиб ўтамиз, Галтье ўтган мавсумлар давомида Лионел Месси етакчилигидаги «ПСЖ»ни бошқарган эди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар