27.10.2023 16:26
2080
Теглар
Хави «Реал»га қарши ўйин ҳақида: «Класикони тахмин қилиб бўлмайди. Имконият – 50/50»

«Барселона» бош мураббийи Хави «Реал»га қарши шанба кунги ўйин олдидан имкониятларни тенг баҳолади.

«Жамоаларнинг ўйин олди имконияти тенг – 50/50. Одатда бундай тўқнашувларда фаворит бўлмайди. 

Класикони тахмин қилиб бўлмайди. Тажрибамдан келиб чиқиб айтишим мумкинки, «Эл-класико»да қайсидир жамоанинг устунлигини айтиб бўлмайди», - дейди Каталония клуби бош мураббийи.

Маълумот учун, «Барселона» - «Реал» ўртасидаги Ла Лига доирасидаги баҳс 28 октябр, шанба куни соат 19:15да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар