27.10.2023 11:56
9758
Теглар
Гвардиола де Брюйне ўрнида «Бавария» футболчисини кўрмоқчи

Пеп Гвардиола Кевин Де Брюйне ўрнида Жамол Мусиалани кўрмоқчи. 

«Манчестер Сити» бош мураббийи германиялик яримҳимоячи 1-2 йил ичида дунёнинг энг яхши «ўнлик» футболчиларидан бирига айланишига ишонмоқда. Испаниялик мутахассис уни бельгиялик футболчининг ўрнида кўрмоқчи, дея хабар беради Abendzeitung. 

Германия миллий жамоасининг 20 ёшли аъзосига «Ливерпуль» ҳам қизиқиш билдирмоқда. 

Мусиаланинг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган ва футболчи биринчи муҳокама қиладиган нарса Мюнхен клуби билан шартномани узайтириш бўлади. Айни дамда музокаралар пауза ҳолатида.

Қайд этилишича, Жамол немис жамоасининг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланишни истайди. Ҳозир у йилига 8 млн евро маош олади — Ҳарри Кейн, Лерой Сане ва Йозуа Киммихнинг маоши эса 20 млн атрофида.

Яримҳимоячи бу мавсумда Бундеслигада 5та ўйин ўтказиб, 2та голга ассистентлик қилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар