27.10.2023 11:58
3238
Агуэро: «Пеп Беллингҳэмни «Ман Сити» ўтишга кўндира олмагани афсусланарли»

Серхио Агуэро «Манчестер Сити» Жуд Беллингҳэмни ўз сафига қўшиб олмаганидан афсусда.

Олдинроқ «шаҳарликлар» бош мураббийи Пеп Гвардиола англиялик яримҳимоячини «Реал»га эмас, балки «Ман Сити»га ўтишга кўндириш учун 3 соат вақт сарфлагани хабар қилинганди. Унинг сўзларига кўра, Мадрид клубининг ғалабали цикли тугаяпти ва Премьер-лига Ла Лигадан кўра жозибалироқ.

Бироқ Жуд 103+31 млн евро эвазига Дортмунднинг «Боруссия»сидан «Реал»га ўтди.

«Беллингҳэм дунёнинг энг яхши ўйинчиларидан бирига айланиш йўлида, унинг Англия учун қилган ишларига қаранг. Булар — катта нарсалар.

Унинг «Реал»га мослашуви ажойиб — дастлабки 10та ўйинда 10та гол урди. 

Жуд — ёш футболчи, аммо бундай улкан клубда ўйнаш босими унга таъсир қилмаяпти. Бу мақтовга лойиқ. Агар у шу даражада барқарор ўйнаса, энг яхшилар қаторига кириши мумкин.

Пеп Жудни «Манчестер Сити»га ўтишга ишонтира олмагани ачинарли. Топ клублар ҳар доим катта футболчилар учун курашади. Бир қатор ҳолатларда «Сити» бу жангда ғалаба қозонишга муваффақ бўлди — масалан, Ҳоланд мисолида. Баъзида эса бу иш бермаяпти, лекин бозор шундай ишлайди», — деди «Сити»нинг собиқ ҳужумчиси.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар