26.10.2023 10:20
3378
Зафар Полвонов 38 ёшида фаолиятини якунлади

«Шўртан» ҳужумчиси Зафар Полвонов фаолиятини якунлади. 

У футболчилик фаолиятидаги сўнгги ўйинини Про лига охирги турида «Динамо»га (2:1) қарши ўтказди ва беллашувда гол уриб, энг яхши ўйинчи деб топилди. 

38 ёшли ўйинчи 2004 йилдан бери «Шўртан», «Хоразм», «Насаф», «Динамо», ОКМК ва «Андижон» клубларида ҳаракат қилган. У голлари сони бўйича юзлик довонини босиб ўтиб, Геннадий Красницкий номидаги тўпурарлар клубига аъзо бўлган. 

Зафар Суперлигада пента-трик қилган сўнгги футболчи бўлиб турибди — у 2019 йилги мавсумда «Қўқон-1912» дарвозасига 5та гол урган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар