26.10.2023 10:12
5785
Теглар
Перес «Барселона» ходими Винисиусни «масхарабоз» деб атагани учун класикога режалаштирган сафарини бекор қилди

«Реал» президенти Винисиус ҳақидаги твитдан сўнг «Барселона» билан ўйинга бормайди.

«Барселона» кенгаши аъзоси Микель Кампс «Реал»нинг «Брага» билан Чемпионлар Лигаси ўйинидан (2:1) сўнг бразилиялик вингерни твиттерда қаттиқ танқид қилганди: «Винисиус — масхарабоз ва шапалоқ ейишга лойиқ. Бу ирқчилик эмас». Бир неча дақиқадан сўнг Кампс твитни ўчириб ташлаганди.

Маrca ва El Chiringuito журналисти Хосе Луис Санчес хабарига кўра, ушбу твитдан кейин Флорентино Перес Ла Лиганинг навбатдаги турида «Барселона»га қарши ўйинга режалаштирилган сафарини бекор қилди.

Қайд этилишича, мадридликлар президенти Каталония раҳбариятининг сукут сақлаши, шунингдек, Кемпс ўз сўзлари учун узр сўрамай, шунчаки твитни ўчириб ташлаганидан ғазабланган.

«Барселона» 28 октябр куни Ла Лига 11-турида «Реал»ни қабул қилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар