Мане Франция қуйи дивизиони иштирокчиси бўлган футбол клубини сотиб олди
«Ан-Наср» ҳужумчиси Садио Мане Франциядан футбол клубини сотиб олди.
Get French Football News хабарига кўра, «Ливерпул» ва «Бавария» клуби собиқ футболчиси Франция 4-дивизиони иштирокчиси «Бурж Фут» жамоасининг янги эгасига айланади. Клуб 2024 йилнинг 1 январ кунидан сенегаллик ўйинчининг қарамоғига ўтишини Бурж шаҳри маъмурияти ҳам тасдиқлаган.
Қайд этилишича, Мане келаси йилнинг бошидан расман клуб хўжайинига айланади ва «Бурж Фут» жамоасини янги лойиҳа сифатида кўтармоқчи. Клуб ҳозирда 7 ўйиндан кейин 4 очко билан сўнгги ўринларда бормоқда.
Маълумот учун, Садио профессионал фаолиятини Францияда бошлаб, «Метц» клуби шарафини ҳимоя қилган. У ҳозирда Саудия Арабистонида йиллик 40 миллион евро маош олмоқда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар