26.10.2023 14:50
1671
Теглар
Кунде класикони ўтказиб юборади

«Барселона» ҳимоячиси Жюл Кунде «Реал»га қарши ўйинни ўтказиб юборади, деб ёзади L'Equipe. 

Жамоалар 28 октябр куни Ла Лиганинг 11-турида тўқнаш келишади. 24 ёшли футболчи бу санагача тиззасидан олган жароҳатидан фориғ бўлишга улгурмайди.

Кунде 8 октябр куни «Гранада»га қарши баҳсда (2:2) жароҳат олганди.

Франциялик футболчи Ла Лиганинг бу мавсумида 9та ўйин ўтказиб, 1та гол урди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар