26.10.2023 12:24
4143
Хави — Фелишнинг жароҳати, Фермин ва класико ҳақида

«Барселона» бош мураббийи Хави ЕЧЛ 3-туридан ўрин олган «Шахтёр»га (2:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Фелишнинг жароҳати? Бироз кўкариш борга ўхшайди. У менга шундай деди. Хавотирланишга ҳеч қандай сабаб йўқ. Умид қиламизки, хавф йўқ. У «Реал»га қарши ўйнай олади.

Ўйин ҳақида? Якунда ишимизни қийинлаштирдик. Бу юқори прессингда ўйнаш учун ажойиб кун эди. Голгача яхши ўйнадик, кейин эса бизга қулай ғалаба келтирадиган учинчи тўпни кирита олмаганимиз учун қийналдик. Умуман олганда, яхши ўйин. 

Фермин? У учун хурсандман. У жуда яхши ишлайди, керакли кўникмаларга эга, бизга кўп ёрдам беради. Кўрамиз, у шанба куни ўйнайдими ёки йўқ. Ҳозирча унинг ҳаракатларидан завқланамиз. У доим гол урадиган муҳим ўйинчи бўлиши керак. 

Класико? Менимча, ҳар доимгидек қийин бўлади. «Реал» кучли, яхши формада, ниманидир тахмин қилиш қийин. Имкониятлар 50/50», — дея Хавининг сўзларини келтиради Marca.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар